Президент коронавирусдан тузалди

20:28 25 Июль 2020 Дунё
1075 0

Бразилия президенти Жаир Болсонару SARS-CoV-2 коронавирусига тест топширган ва натижа манфий чиқди.

«SARS-CoV-2 га тест натижаси манфий чиқди. Барчага хайрли кун», — деб ёзади Болсонару ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида.

Бразилия президенти штатларда коронавирус тарқалишига қарши курашиш мақсадида жорий этилган чеклов чораларини тинмай танқид қилиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия президенти вирус юқтиргани ҳақида 7 июлда хабар қилинганди.

Бразилия касалликка чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда 2,2 миллионта ҳолат қайд этилган, 85 минг киши вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер