Президент икки кунлик ташриф билан Самарқандга боради

10:20 18 Март 2026 Сиёсат
324 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 18 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Маълум қилинишича, икки кунлик сафар давомида жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш, янгиларини ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер