Президент: Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди

17:34 07 Март 2020 Сиёсат
977 0

7 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Унда пойтахтимизда 2020-2022 йилларда умумий қиймати 9 миллиард 884 миллион долларлик 762 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилгани, шуларнинг 122 таси давлат дастури, 640 таси ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида эканлиги таъкидланди.

Ўз навбатида Тошкентда инвестиция ва экспорт борасида жуда катта ресурслар бор бўлса-да, ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаётгани қайд этилди.

– Олтиариқ тумани 120 миллион долларлик экспорт қиляпти. Тошкентдагидек саноат объектлари, коммуникация уларда йўқ. Пойтахтда зарур инфратузилма бор! Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди. Энди туман раҳбарлари тадбиркорликни ривожлантириб, тадбиркорларни айланма маблағлар билан таъминлаб, экспортига кўмаклашиб, улар билан манзилли ишлаши керак. Сизлар ўзгармас экансиз, вазият ўзгармайди, – дея таъкидлади Президент.

Йиғилишда инвестициялар жалб этиб, зарурат бўлса, ташқи бошқарувга бериб, саноатнинг янги йўналишларини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер