Президент баъзи спорт турларида натижа кўринмаётганини танқид қилди

17:45 07 Апрель 2026 Сиёсат
288 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентимиз раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Ўқ отиш базасида шароит яратилгани учун ушбу спорт турида натижа кўринаётгани таъкидланди.

Яқинда Осиё чемпионатида ўқ отувчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш медаль олди. Пневматикадан отишда Осиё ва жаҳон рекордини янгилади. Футбол, спорт курашлари, велоспорт, енгил атлетика, сузишда ҳам ўзгариш бўлаётгани эътироф этилди.

Ёшлар Осиё ўйинларида енгил атлетикада илк бор 9 та медаль, сузишда дастлабки медаль (бронза) қўлга киритилди. Велоспортчиларимиз Осиёда кучли учталикдан жой олди. Спорт курашларида 25 йиллик танаффусдан сўнг Жаҳон чемпионатида олтин медалга эришилди.

Шу билан бирга, Жиззахдаги 6 та қиличбозлик базасида шуғулланувчилар 100 нафарга ҳам етмаслиги, трамплин ва акробатика бўйича мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланилмаётгани, теннис, от спорти бўйича ҳам натижа кўринмаётгани танқид қилинди.

Дунёда теннисга ўхшаш падел теннис, сквош каби замонавий ўйинлар ёшлар орасида тез оммалашяпти. Лекин мутасаддиларда хусусий тадбиркорларни жалб қилиш орқали бундай спорт турларини теннис билан уйғун ривожлантириб, ёшларга қўшимча шароит яратиш бўйича ташаббускорлик йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер