Президент барча бизнес жараёнларини ҳамда аҳоли учун энг зарур хизматларни тўлиқ рақамлаштириб, ўзаро интеграция қилиш вазифасини қўйди

18:38 22 Февраль 2023 Сиёсат
912 0

Фото: president.uz

Президент раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар  берди.

Ўтган йилда мактаблар, ФҲДЁ, ички ишлар идоралари ва боғчаларнинг маълумот базалари интеграция  қилингани ҳисобига 350 миллиард сўм иқтисод қилинди.

Соғлиқни сақлаш, спорт, коллеж ва олийгоҳлар, маданият соҳаларининг маълумотлар базасини тўлиқ  ишга тушириш ва бир-бирига интеграция қилиш орқали камида 1 триллион сўм маблағни иқтисод қилиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан буён рақамлаштириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи ITни ривожлантириш  учун вазирлик ва ҳокимликларга қайтариб берилиши белгиланди.

Таъкидланганидек, Рақамлаштириш вазирлигининг асосий вазифаси лойиҳаларни бошида кўриб,  маъқуллаш эмас, уларни ишга туширишга ёрдам бериш ва фойдаланишга қабул қилиш, дастурларнинг  келгусида самарали ишлатилиши ва натижадорлигини назорат қилиб, вазирликлар ва ҳудудларнинг  рейтингини юритиш бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер