Президент Абу-Дабига жўнаб кетди

17:01 15 Май 2022 Сиёсат
897 0

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари 13 май куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этган Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этади.

Ташриф доирасида куни кеча БАА Олий кенгаши томонидан мамлакат Президенти этиб сайланган Абу Даби амири Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер