Попда 2020 — 2022 йиллар давомида 142 та инвестицион лойиҳа амалга оширилади

14:49 11 Июнь 2020 Иқтисодиёт
998 0

Ушбу истиқболли лойиҳалардан бири йирик цемент ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга йўналтирилган бўлиб, у Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўзбекистон ҳамкорлигида рўёбга чиқарилмоқда. Туманда қурилаётган корхонада бир кеча-кундузда 1000 тонна юқори сифатли қурилиш ашёси ишлаб чиқарилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 25 миллион доллар бўлиб, унинг ижросига жадал киришилди. Айни пайтда қурилиш-монтаж ишларига маҳаллий аҳоли вакилларидан 200 нафари жалб этилган.

«Поп цемент» таъсисчилари корхонани жорий йил сентябрь ойига қадар  ишга туширишни режалаштирмоқда. Қувватлар ҳаракатга келиши билан бу ерда 400 та доимий меҳнат ўринлари юзага келади.

Туманда бундан ташқари қишлоқ хўжалиги йўналишида интенсив усулда боғ яратиш, балиқ етиштириш, наслли эчкичилик ва қўйчиликни йўлга қўйиш, асаларичилик ва паррандачиликни ривожлантириш бўйича ўнлаб лойиҳалар ижроси ҳам бошлаб юборилди. Масалан, биргина «Замин элегант сервис» масъулияти чекланган жамияти 4 гектар майдондаги гидропоника иссиқхонаси, 60 гектар майдонда интенсив боғ, 2000 тонналик музлатгичли сиғим ва қорамолчилик хўжалиги ташкил этиш каби сингари 15 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳалар бўйича астойдил иш олиб боряпти.

Саноат йўналишида эса тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари, нотўқима матолари тайёрлаш, темирни қайта ишлаш, гранитдан пардоз тошлари тайёрлаш йўлга қўйилади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер