Польша бутун мамлакат бўйлаб ўқ-дорилар ишлаб чиқариш учун технологик линияларни ташкил этади
Иллюстратив фото
Польша мамлакатнинг турли ҳудудларида ўқ-дорилар ишлаб чиқариш бўйича технологик линияларни яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазир Матеуш Моравецкий айтиб ўтди.
Унга кўра, ўқ-дорилар ишлаб чиқариш нафақат давлат корхоналари, балки хусусий инвесторлар томонидан ҳам ўзлаштирилади.
«Польшанинг турли ҳудудларида биз ўқ-дориларни ишлаб чиқариш учун янги технологик линияларни яратамиз», деб деди сиёсатчи.
Аввалроқ, Польша бош вазири Германия расмийлари Украинага етарлича ёрдам бермаётганини айтган эди. Сиёсатчи, шунингдек, Германия энергетика инқирози учун айбдор, деб тахмин қилшини ва у ўз даъволарини Германия канцлери Олаф Шольцга билдирганини қўшимча қилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг