Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида 820 киши ҳалок бўлди
Фото: AFP
Покистонда июнь ойи ўрталаридан бери давом этаётган кучли ёмғирлар оқибатида 820 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Синьхуа агентлиги.
Ҳалок бўлганлар орасида 304 нафар бола ва 178 нафар аёл бор. Улар асосан тошқинлардан кучли зарар кўрган ҳудудларда яшаган. Яна 1315 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Жануби-ғарбий Балужистон вилояти энг кўп жабрланган ҳудуд бўлиб қолмоқда, турли бахтсиз ҳодисаларда 225 киши ҳалок бўлди, 95 киши жароҳат олди.
Мамлакат бўйлаб сув тошқинлари оқибатида 2886,9 километрга яқин йўл, 129 та кўприк ва 50 та савдо дўконини сув олиб кетди. Тахминан 504 321 бош чорва нобуд бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг