Покистон ўзбекистонлик юк ташувчилар учун божхона расмийлаштирувини соддалаштирди

03:01 18 Ноябрь 2021 Иқтисодиёт
1605 0

Покистон Молия вазирлигининг божхона назорати билан шуғулланувчи Федерал даромад комиссияси Ўзбекистондан юк ташувчи автомашиналарнинг депозитсиз киришига рухсат берди. Бу ҳақда Buiseness Recorder хабар берди.

Ўзбекистондан транзит ва икки томонлама юк ташишда фойдаланиладиган юк машиналари Покистонга кириш тўлови учун депозитсиз кириши мумкин бўлади. Шу билан бирга, худди шундай тартиб Ўзбекистондаги Покистон транспорти учун ҳам жорий қилинди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон учун Гвадар, Карачи ва Қосим портлари орқали кирувчи ва чиқувчи юкларнинг транзити соддалаштирилмоқда.

Бироқ янгилик ўзбекистонлик автотранспортчилар томонидан учинчи давлатларга ёки учинчи давлатлардан олиб ўтиладиган юкларга тааллуқли эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер