Пойтахтимизда Халқлар дўстлиги куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун кўп миллатли юртимизда Халқлар дўстлиги куни нишонланмоқда. Шу муносабат билан "International Hotel Tashkent" меҳмонхонасида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқимизга байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Давлатимиз раҳбарининг фармони билан бугун бир гуруҳ юртдошларимиз орден ва медаллар билан мукофотланган эди.
Байрам тадбирида Сенат Раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ушбу мукофотларни ўз эгаларига топширди.

Шунингдек, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустам Қурбонов томонидан "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишонлари топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг