Пойтахтдаги 7 та олий спорт маҳорати мактаби тугатилади

18:40 07 Апрель 2026 Сиёсат
393 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, профессионал спортда селекция тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилдан Президент Олимпиадаси доирасида мусобақа ўтказиладиган спорт турлари 2 карра кўпайтирилиб, 21 тага етказилади. Энди мазкур олимпиада параспорт бўйича ҳам ўтказилиши белгиланди.

Ҳар бир туман, вилоят ҳокими ўз ҳудудида Ҳоким олимпиадасини ташкил қилади. Ушбу мусобақалар ғолиблари Президент олимпиадасига йўлланма олади.

Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлими директорлари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимларига спорт бўйича маслаҳатчи бўлади.

Пойтахтдаги 7 та олий спорт маҳорати мактаби тугатилиб, ўрнига Олимпия шаҳарчасида «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади. Жойлардаги 56 та ихтисослашган спорт мактаби ҳам марказнинг бошқарувига ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер