Пойтахт ССББ бошлиғи бошқа ишга ўтди
Фото: ССВ
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Алимов Анвар Валиевич Академик Ё. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
А. Алимов 1978 йилда ҳозирги Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. Турли йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида декан, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида консультант, етакчи консультант, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори каби масъул лавозимларда ишлаган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими, тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Алимов тайинловга қадар Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг