Пластмасса чиқиндиларни 24 соат ичида йўқ қиладиган технология яратилди

02:09 30 Апрель 2022 Дунё
1219 0

Фото: Reuters

Техаслик олимлар 24 соат ичида пластмасса чиқиндиларни йўқ қиладиган фермент яратиш учун сунъий интеллектдан фойдаланадилар

Forbes ахборот портали хабарига кўра, тадқиқотчилар табиий PETase ферментидаги барча мумкин бўлган мутацияларни ишлаб чиқиш учун нейрон тармоқдан фойдаланишган. Бу бактерияларга кўп шундай маҳсулотларда ишлатиладиган турли хил PET пластмассаларини бузиш имконини беради. Барча ишлаб чиқилган мутациялар паст ҳароратларда ҳам пластмассани парчалаш жараёнини тезлаштиради.

Натижада, яратилган фермент PET пластмассаларини 30 дан 50 даражагача бўлган ҳароратда самарали йўқ қилишга муваффақ бўлди. Яъни, пластмасса чиқиндилар бир ҳафта ичида йўқ бўлган. Баъзи тажрибалар 24 соат ичида ҳам натижа кўрсатган.

Олимларнинг фикрича, бу катта миқдордаги пластмасса чиқиндилар билан самарали курашишга ва дунёдаги энг долзарб экологик муаммолардан бирини ҳал қилишга ёрдам беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер