Песков Путиннинг соғлиғи ҳақида гапирди

21:08 11 Апрель 2020 Дунё
783 0

 Президент Владимир Путиннинг соғлиғи аъло даражада, дея ахборот берди РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Биринчи каналда намойиш этиладиган “Большая игра“ дастури давомида.

“Сиз бунга иш тартиби орқали гувоҳ бўлиб турибсиз“, — деб қўшимча қилди у.

Песковнинг айтишича, барча мулоқотлар ҳозирда видеоанжуманлар форматида ўтказилмоқда, тадбирлар сони одатий кунлардагидан ҳам баъзан кўпроқ.

“Шу боис, табиийки, янада жадал ишлашга тўғри келмоқда“, — деди Песков.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер