Пентагон Жо Байден президентлиги даврида Украинага берилган ҳарбий ёрдам миқдорини маълум қилди

01:49 08 Сентябр 2023 Дунё
1288 0

Иллюстратив фото

АҚШ Жо Байден президентлиги даврида Украинага 44,4 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам берган.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Жо Байден президентлиги даврида мамлакат Украинага 44,4 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам юборганини маълум қилди.

Қўшма Штатлар Жо Байден маъмурияти Украинага хавфсизликни таъминлаш учун 44,4 миллиард доллардан ортиқ, жумладан, 2022 йилнинг 24 февралидан бери 43,7 миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратган.

Бундан олдин Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ўқ-дориларни ўз ичига олган 600 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини билдирганди.

Шу билан бирга, Кил жаҳон иқтисодиёти институти маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи давлатлари Киевга АҚШдан икки баробар кўпроқ ёрдам бермоқчи.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер