Пайариққа янги ҳоким тайинланди
Бугун халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
2019 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Дилшод Мусинов ўз аризасига кўра, лавозимидан озод этилди.
Шу пайтгача Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Эргашев Зафар Авазович Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг