Париж шаҳрида таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади
1-3 сентябрь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади.
Кеча тонгда мазкур мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси Европага йўл олди. G6 таснифидаги мусобақада ҳамюртларимиздан 6 нафар спортчи медаллар ва қимматли рейтинг очколари учун жанг қилади.
Павел Хан бошчилигидаги жамоамиз қуйидаги таркибда Францияга жўнаб кетди:
-68 кг: Улуғбек Рашитов
-80 кг: Жасур Жайсунов
-80 кг: Шуҳрат Салаев
+80 кг: Никита Рафалович
-67 кг: Феруза Содиқова
+67 кг: Светлана Осипова.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг