Паралимпия оиласи “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этди

15:20 11 Ноябрь 2022 Жамият
583 0

Фото: Миллий паралимпия қўмитаси

Бугун Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси меҳнат жамоаси, спортчилари ва тренерлари пойтахтимиздаги “Паралимпия боғи”га жам бўлди.

150 нафарга яқин Паралимпия оиласи аъзолари Президентимиз томонларидан эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Паралимпия боғи”га 200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экди.

Айтиш лозимки, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси бу каби эзгу ишларни давом эттиришни мақсад қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер