Пара дзюдочиларимиз Токио Гран-присига жўнаб кетишди
Япония пойтахти Токио шаҳри пара дзюдо бўйича IBSA халқаро Гран-при турнирига мезбонлик қилади.
Бугун тонгда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ушбу нуфузли мусобақада иштирок этиш учун кунчиқар юрт томон йўлга чиқишди.
Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари тақдим этувчи Токио Гран-приси 6 декабрга қадар давом этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг