Пангат маҳалласида 3 километр йўл янгиланди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг фаровонлигини ошириш, яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган «Зарбдор тажрибаси» асосидаги лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда.
Ана шу ёндашув доирасида Қўшработ туманининг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Пангат маҳалласида аҳоли ҳамда ташриф буюрувчи сайёҳлар учун янада қулай шароитлар яратишга хизмат қиладиган муҳим инфратузилма лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилди.
Жумладан, мазкур маҳалла ҳудудида жойлашган Қисмоқ қишлоғига олиб борувчи йўлнинг 3 километр қисмига асфальт қопламаси ётқизилди.
Йўл инфратузилмасининг янгиланиши маҳаллий аҳолининг кундалик ҳаракатланишини енгиллаштириш билан бирга, ҳудуднинг туристик жозибадорлигини ошириш ва иқтисодий ривожланиши учун қўшимча имкониятлар яратиши билан ҳам аҳамиятлидир.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг