Пандемия туфайли Disney ўн минглаб ходимларини ишдан бўшатмоқда
Дунёдаги кўнгилочиш индустриясининг энг йирик медиаконгламератларидан бири ҳисобланган Walt Disney пандемия оқибатида қатор иқтисодий муаммоларни бошидан кечираётгани, шу туфайли АҚШдаги яна 26 минг ходимини ишдан бўшатишга мажбур эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Блумберг хабар берди.
"Ушбу қадам юракларни қанчалик эзмасин, Covid-19 бизнесимизга узоқ вақтдан бери таъсир этаётган пайтдаги ягона йўлимиздир", — дея билдириб ўтган компания.
Қайд этилишича, турли парклар, денгиз саёҳати учун мўлжалланган лайнерлар, чакана савдо ишчилари, шунингдек, раҳбарият аъзолари қисқартиришга тушади. Уларнинг ярмидан кўпи тўлиқ иш кунисиз фаолият юритадиганлардир.
Пандемия бошлангунга қадар компания АҚШда қарийб юз минг ишчи-ходимга эга эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг