Пахта далаларида ижодий учрашувлар

11:56 27 Октябр 2018 Жамият
2288 0

Пахта йиғим – терими давом этаётган шу кунларда далада ишловчиларни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш, рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга. Шуни назарда тутган “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти жамоаси хайрли ишга қўл урди.

Таҳририят вакиллари жойларда меҳнат жамоалари, фермеру деҳқонлар, теримчилар билан ижодий учрашувлар ўтказишяпти.

— “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририятининг бу ташаббуси барчамизни руҳлантирди, — дейди Ғиждувон туманидаги “Шукур Тўхта” фермер хўжалиги бошлиғи Ш. Тўхтаев. — Таҳририят ижодий ходимлари жамоамиз аъзолари билан учрашувда ҳаммани машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни нест – нобуд қилмай йиғиб – териб олишга даъват этдилар, илғор теримчиларга совғалар улашдилар.Бу кучимизга куч, ғайратига ғайрат қўшди. Шу кунга қадар ҳар гектар ердан 36 центнердан пахта йиғиштириб олдик. Давлатга яна ўн тонна “оқ олтин” сотиб, ҳосилдорликни ўртача 40 центнерга етказиш ниятидамиз.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи” мухбири

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер