Пахта бўйича фьючерс шартномалари белгиланган муддатда тузилиши керак

16:47 03 Январь 2024 Жамият
560 0

Фото: “Халқ сўзи”

Қонунчиликка кўра, ҳар йили 1 октябргача пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта хом ашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузилиши белгиланган.

Бунда, пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари солиқ органларининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Агроплатформа” ахборот тизимига интеграция қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер