Пайшанба – «Ёшлар куни»: ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Пайшанба – «Ёшлар куни» доирасида ўтказилаётган тадбирлар ёшлар билан очиқ мулоқотни кучайтириш, уларни ташвишлантираётган масалаларни ўрганиш ва таклифларини тинглашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу муносабат билан Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Сергели туманида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» ташкил этилди.
Тадбирда сенатор А. Эшмуратов, Божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Ғ. Насиров ва Сергели тумани ҳокими Д. Исматов иштирок этиб, ёшлар билан бевосита мулоқот қилди.
Суҳбат давомида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, тадбиркорлик ва спорт билан шуғулланиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Тадбирда «PDP University» нодавлат олий таълим муассасаси талабалари ҳам иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Хусусан, Ёшлар парламенти фаолиятида иштирок этиш, божхона органларида амалиёт ўташни тизимли йўлга қўйиш, шунингдек, талабаларнинг ғоя ва стартапларини қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг