“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг цемент ишлаб чиқариш сохасида экологик сиёсати

18:59 02 Февраль 2024 Иқтисодиёт
1248 0

Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”

Мамлакатимизда атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган хўжалик субъектларининг атроф-муҳитга бўлган таъсирининг мониторингини кучайтирилишига, мазкур соҳа такомиллаштирилишига ва рақамлаштирилишига йўналтирилган Ҳукуматнинг бир қатор қарорлари қабул қилинган. Хусусан, атроф-муҳитга таъсири хавфи юқори даража (I тоифа)даги объектларнинг ифлослантирувчи манбаларидан автоматик равишда намуналар олиш тизими татбиқ этилиши бўйича вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси Давлат дастурида 2023 йил 31 майдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сонли фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон ва “Цемент ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолияти устидан экологик назоратни кучайтириш тўғрисида” 2020 йил 14 апрелдаги 223-сон қарорларида кўзда тутилган.

Қайд этилган хужжатларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш доирасида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хамда I-тоифага мансуб ишлаб чиқариш корхоналари хамкорлигида 2021-2025 йилларга мўлжалланган “Тармоқ жадвали” ишлаб чиқилган, келишилган ва тасдиқланган. Белгиланган тармоқ жадвали асосида соҳада фаолият олиб бораётган 37 та цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 2022-2023 йилларда 10 тасида (27 %) автоматик станция ва 1 та корхонада стационар кузатув пункти ўрнатилган (иловада тақдим этилади).

Юқоридаги ҳужжатлар ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида Давлат экология қўмитаси ва “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси хамкорлигида O‘z DSt 3605:2022 “Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи доимий манбаларни автоматик назорат тизимлари. Умумий ва техник талаблар” Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти ишлаб чиқилган. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 18 мартдаги 05-1391-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлигида 2022 йил 26 апрель куни 79-сон билан ҳисобга олинган.

- Мазкур давлат стандарти атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи доимий манбаларни ва ифлослантирувчи моддалар кўрсаткичлари ҳисобини узлуксиз равишда инструментал назорат қилиб боришга мўлжалланган автоматик назорат тизимларига (автоматик станцияларга) қўйиладиган талабларни белгилайди. Қабул қилинган давлат стандарти мазмун-моҳиятини ёритиш мақсадида “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан хўжалик субъектлар ўртасида 2021-2023 йиллар мобайнида семинарлар туркуми ўтказилди, жумладан: “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси хамда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани хокимлиги хамкорлигида Ўзбекистон тумани Шўрсув шағарчасида цемент, ғишт ва охак ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари учун: 2022-йил феврал хамда май ойларида, 2023- йил июнь ойида чанг-газ тозалаш ускуналарини таъмирлаш ва модернизация ишларини амалга оширувчи пудрат корхоналар, автоматик станцияларни ўрнатиш, мослаштириш ва ишга туширувчи пудрат компаниялар билан ўқув-семинар машғулот ишларини (маълумот ва техник маслаҳат кўрсатиш) ташкиллаштирди.

Хўжалик субъектларининг ифлослаштириш манбаларида ўрнатиладиган ифлослантирувчи моддаларни чиқариш (ташлаш)ни ҳисобга олиш бўйича автоматик станциялар мажбурий тартибда Давлат экология қўмитасининг Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига уланиши лозим.

Бундай замонавий автоматик назорат тизимлар (автоматик станциялар) ўрнатилиши натижасида хўжалик субъектларнинг фаолиятини халқаро талабларга мувофиқлаштирилади, фавқулодда вазиятларни ва авариявий ҳолатларни олдини олишга ҳамда аҳоли саломатлигига ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга қаратилган тезкор чоралар қабул қилинишига эришилади.

Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер