Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида янги лойиҳа амалга оширилади
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида «Агро-озиқ-овқат секторида яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалигида билимлар ва инновацияларнинг иқлимга мослашган тизимини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик маълумотига кўра, лойиҳа бюджети 4 150 000 еврони ташкил этади, амалга ошириш муддати эса 2025 йил 30 сентябргача этиб белгиланган.
Лойиҳани имзолаш маросими Қишлоқ хўжалиги вазирлигида қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска иштирокида бўлиб ўтди.
Янги лойиҳа озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги секторида "яшил иқтисодиёт"га инклюзив ўтиш ва қишлоқ хўжалигида билимлар ва инновацияларнинг «иқлимга оптимал мослашган» тизими (UAKIS)ни жорий этишга ҳисса қўшишга қаратилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг