«Ўзгидромет» жиддий огоҳлантириш билан чиқди
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази 23—27 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи борлигини маълум қилиб, жиддий огоҳлантириш билан чиқди.
«Жумладан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилояти Поп туманида ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли қор кўчиши мумкин», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг