«Ўзгидромет» кейинги ҳафта учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

15:17 11 Апрель 2026 Жамият
293 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 11-18 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 апрелда айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади, 14 апрелда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-14 апрелда 10-15°, 15-18 апрелда 8-13°, кундузи 11-14 апрелда 23-28°, 15-17 апрелда 18-23°, 18 апрелда 20-25° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-17 апрелда айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13 ва 16-18 апрелда 10-15°, 14-15 апрелда 12-17°, кундузи 11-12 апрелда 23-28°, 13-14 апрелда 25-30°, 15-18 апрелда 20-25° бўлади.

Тошкент, СирдарёЖиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 11-12 ва 16-17 апрелда айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 13-15 ва 18 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-12 ва 17-18 апрелда 8-13°, 13-16 апрелда 10-15°, кундузи 11-12 апрелда 20-25°, 13-15 апрелда 23-28°, 16-18 апрелда 18-23° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 11-15 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 11-12 апрелда Қашқадарё вилоятида айрим жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16-17 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° дан 12-17° гача ўзгариб туради, кундузи 11-12 апрелда 23-28°, 13-14 апрелда 25-30°, 15 апрелда 23-28°, 16-18 апрелда 20-25° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 11-12 ва 16-17 апрелда айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 13-15 ва 18 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ўзгарувчан йўналишда 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-12 ва 18 апрелда 8-13°, 13-17 апрелда 10-15°, кундузи 11-12 ва 16 апрелда 20-25°, 13-15 апрелда 23-28°, 17-18 апрелда 18-23° бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-14 апрелда 2-7° илиқ, 15 апрелда 5-10° илиқ, 16-18 апрелда 0-5° илиқ, кундузи 11-15 апрелда 12-17° бўлади, 16-18 апрелда 3-8° илиққача пасаяди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер