"Ўзэлтехсаноат": кейинги беш йилда 168 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

10:53 02 Март 2022 Иқтисодиёт
699 0

"Ўзэлтехсаноат" кейинги беш йилда 700 млн. АҚШ долларлик қийматда 168 та инвестиция лойиҳасини амалга оширади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Уюшма ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов маълум қилди.

Хабарга кўра, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга ҳамда экспортни 3 баробарга ошириш вазифалари қўйилди. 

Жумладан, экспорт ҳажмини 2022 йилда 675 млн. долларга 2026 йилга келиб эса 1,3 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган. Ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилда 19.трлн. сўмдан 2026 йилда 35 трлн. сўмга етиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер