Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги Элчихонаси авиарейслар билан боғлиқ сохта хабарларга жавоб берди
2020 йил 6 март куни Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси ижтимоий тармоқларда аноним фойдаланувчилари томонидан бир муддат олдин дипломатик ваколатхонанинг расмий сайтида берилган 2020 йил март ойига режалаштирилган авиарейслар тўғрисидаги маълумотларни ёлғон деган фейк хабарларни рад этди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Элчихона яна бир бор Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига шуни таъкидладики, авиақатновлар ҳеч қандай ўзгаришсиз қуйидаги тартибда амалга оширилади:
8 март куни – “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан (учиш вақти 22:50 да);
15 март куни – “Asiana Airlines” авиакомпанияси томонидан;
22 март куни – “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан;
29 март куни –“Asiana Airlines” авиакомпанияси томонидан.
“Ҳурматли ватандошлар, Сиздан ҳар хил ёлғон маълумотларга ишонмаслигингизни ва саволлар туғилган тақдирда “Uzbekistan Airways” АЖнинг Сеул шаҳридаги ваколатхонасига қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз (+82 10-8718-6850)”, – дейилади Элчихонанинг расмий интернет-ресурсларида жойлаштирилган хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг