Ўзбекистоннинг янги элчиси АҚШ президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Фото: Twitter Фурқат Сидиқов
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси этиб тайинланган Фурқат Сидиқов Оқ уйда АҚШ президенти Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди.
«Президент Жо Байден билан учрашиш катта шараф ва имтиёз. Мен халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга интиламан», — деб ёзди Фурқат Сидиқов ўзининг Twitter'даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Фурқат Сидиқов март ойи бошида дипломатик миссиясини якунлаган Жавлон Ваҳобов ўрнига Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига тасдиқланганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг