Ўзбекистоннинг уюшган жиноятчилик даражаси рейтингидаги ўрни маълум бўлди
Ўзбекистон уюшган жиноятчилик даражаси бўйича 4,97 балл тўплаб, рейтингда 90-ўринни эгаллади. Бу ҳақда The Global Organized Crime Index хабар берди.
Маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон 5,62 балл билан 62-ўринни, Қирғизистон 5,33 балл билан 72-ўринни, Туркманистон 4,62 балл билан 113-ўринни, Қозоғистон 4,27 балл билан 133-ўринни эгаллади.
Шундай қилиб, Конго Демократик Республикаси 7,75 балл билан рейтингда биринчи ўринни эгаллади, 1,54 балл билан охирги қаторни эгаллаган давлат Тувалу бўлди.
Таъкидланишича, рейтинг учта мезон бўйича тузилган:
- жиноий бозорларнинг кўлами ва таъсири;
- тўрт турдаги жиноятларнинг тузилиши ва таъсири (мафия, жиноий тармоқлар, давлат идораларига ўрнатилган жиноий тузилмалар ва хорижий жиноий тузилмалар);
- мамлакатларнинг уюшган жиноятчиликка қаршилиги.
Ҳар бир мезон учун мамлакат 1дан 10гача бўлган бални олиши мумкин эди, бу ерда 1 – энг яхши вариант.
Қайд этилишича, рейтингда дунёнинг 193 мамлакати қатнашган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг