Ўзбекистоннинг қайси вилоятида энг кўп оилавий корхоналар ташкил этилгани маълум бўлди
Фото: “Халқ сўзи”
Давлат статистика қўмитаси Статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Нурбек Шералиевнинг маълумот беришича, 2020 йил январь-август ойларида республика бўйича янги ташкил этилган оилавий корхоналарнинг сони 12 500 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 275 тага кўпайган.
Ўсиш суръати 52,0 фоизга ошган.
Эътиборлиси, 2020 йил январь-август ойларида ҳудудлар бўйича энг кўп Сурхондарё вилоятида оилавий корхоналар ташкил этилган.
Вилоятда 2020 йил январь-август ойларида 3 371 та янги оилавий корхоналар яратилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг