Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси тайинланди

11:43 08 Ноябрь 2023 Сиёсат
347 0

Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Аъзамхўжаев шу пайтга қадар Истанбулдаги бош консулликка раҳбарлик қилиб келаётганди.

7 ноябрь куни Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев Польша пойтахтига етиб борди.

Амирсаид Аъзамхўжаев 1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.

У фаолияти давомида Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик-ҳуқуқий департаментида, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консуллигида ишлаган. 2020 йилдан буён бош консулликка раҳбарлик қилиб келаётганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер