Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида 5 май куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
“Ўзгидромет” 4 май, жума куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 25-27° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 22-25 м/с гача, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 22-25 м/с гача, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 22-27°бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 22-27° бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим ҳудудларда 22-25 м/с гача, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 22-27° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 22-27° бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8°, кундузи 13-18°илиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг