Ўзбекистоннинг «Энг кучли топ—100» нафар талабасини аниқлаш жараёни давом этмоқда

20:14 24 Июль 2024 Жамият
465 0

Раҳматжон БОБОЖОНОВ/«Халқ сўзи». Куни кеча биринчи мавсумдаёқ кўплаб ёшларда катта қизиқиш уйғотган, йил давомида фан, спорт, ижод, ихтиро ва ижтимоий фаолиятда ўзини кўрсатган ҳамда юқори натижаларга эришган 100 нафар талабани ўзида бирлаштирган «Зиёлилар» лойиҳасининг иккинчи мавсуми якунига етди.

Мазкур лойиҳада иштирок этиш учун талабалар жорий йилнинг январь май ойи давомида «www.ziyolilar.com” веб-сайти орқали ариза топширишган бўлиб, якуний натижалар август ойида эълон қилинади.

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш халқаро «Зиё форум» фонди масъул ходимлари томонидан талабгорларнинг энг муносибларини саралаш жараёни давом этмоқда. 100 нафар ғолиб талаба жорий йилнинг август ойида эълон қилинади.

Якунда ғолиб деб топилган талабалар «Ўзбекистон талабалари алманахи»дан жой олади, шунингдек, махсус сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер