Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд долларни ташкил этмоқда

08:50 22 Ноябрь 2022 Иқтисодиёт
589 0

Фото: Архив сурат

2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд долларни ташкил этмоқда.

Шундан 23,36 млрд доллар мамлакатнинг ташқи қарзи, 2,77 млрд доллар ички қарзи ҳисобланади.

Молия вазирлигига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 35,1 фоиз бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йил якунида 38 фоизни ташкил этган.

Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботида бугунги кунда Ўзбекистоннинг давлат қарзи «мўътадил» даражада деб баҳоланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер