Ўзбекистонлик журналистлар Бурсага саёҳат қилишди? Таассуротлар қандай? (Фоторепортаж)
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар Туркия мамлакатининг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият ва туризм бўлими «Хавфсиз туризм» лойиҳаси асосида сафари давом эттирмоқда.




Туркиянинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган Бурса шаҳри катталиги жиҳатидан Туркияда тўртинчи ўринда туради.
395-1326 йилларда шаҳар Византия империясига қарашли бўлган. 1326 йилда Византия мағлубиятга учраши ва турклар муваффақиятли қамалидан сўнг Бурса шаҳри Усмонли империясига ўтди.


1326-1365 йилларда Бурса янги Усмонли давлатининг пойтахти эди. Кейин Адрианопл пойтахтга айланди, аммо Бурса империянинг савдо ва маънавий маркази сифатида аҳамиятини йўқотмади. Султон Боязид I аввал шаҳарда Йилдирим Куллиеси масжидини, сўнгра Буюк масжидни қурди.



1402 йилда Муҳаммад Султон Мирзо шаҳарни ёқиб юборди. Бироқ, кейинчалик Бурса қайта тикланди. Бурса тикланиб, Константинополь қулагунга қадар империянинг марказларидан бири бўлиб қолди. 1487 йилда унинг аҳолиси 45 минг кишини ташкил этган.


Усмонли империяси даврида шаҳар ипак маҳсулотлари билан машҳур эди.


Шаҳар 1855 йил 28 февраль ва 11 апрель кунлари содир бўлган зилзилалар ва шунингдек, даҳшатли ёнғин натижасида катта зарар кўрган.


1919-1922 йиллардаги иккинчи юнон-турк уруши пайтида шаҳар 1920 йил ёзида юнон қўшинлари томонидан тортиб олинди ва 1922 йил охирида Туркияга қайтарилди.





1923 йилда Туркия Республикаси эълон қилинганидан кейин Бурса Туркиянинг саноат марказларидан бирига айланди. Бунга аҳолининг кўпайиши ҳам қўшилди. 1927 йилдан 2015 йилгача шаҳар аҳолиси ўттиз баравар кўпайган, бу эса Бурсани аҳолиси бўйича Туркиянинг тўртинчи йирик шаҳрига айлантирди.


Улутоғ тоғидаги дам олиш масканлари, Яшил масжид, Яшил мақбара, Улу-Жоми масжиди, шунингдек шаҳар бўйлаб тарқалган яшил майдонлар ва боғлар шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойлари ҳисобланади.


Бурсанинг археологик музейи ХХ асрнинг бошларида ташкил топган.
Нажмиддин Абдулазизов, журналист,
Ҳасан Пайдоев ("Халқ сўзи") олган суратлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг