Ўзбекистонлик спортчи Олимпияда медали учун баҳс олиб боради
Фото: МОҚ
Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон спортчилари Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини давом эттирди. Хусусан, Медет Назаров ҳамда Даниил Ейбог мусобақадаги баҳсларда ўз имкониятларини синовдан ўтказди.
Тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Медет Назаров слалом дастуридаги биринчи стартини ўтказди. Кучли қор остида кечган шиддатли баҳсларда ҳамюртимиз 1:07.51 натижа қайд этди.
Энди у 17:30 да старт оладиган иккинчи старт билан иштирокини давом эттиради.
Шунингдек, шорт-трекчи Даниил Ейбог иккинчи дастурдаги иштирокини омадли бошлади. У 500 метр масофада кечган саралаш босқичида стартга чиқиб, квалификациядан муваффақиятли ўтди.
Энди у 18 февраль куни медаллар учун баҳс олиб боради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг