Ўзбекистонлик футболчи Эрон суперкубогини қўлга киритди
Кеча Эрон суперкубоги учун ўйин ташкил этилди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Ҳамробеков тўп сураётган «Трактор» клуби, Жалолиддин Машарипов ва Рустам Ашурматов фаолият олиб бораётган «Истиқлол Теҳрон» клуби билан куч синашди.
Мазкур учрашув 2:1 ҳисобига Одил Ҳамробеков ўйнаётган клубнинг ғалабаси билан якунланди.
Ушбу баҳсда Ҳамробеков ўйинни асосий таркибда бошлаган бўлса, Ашурматов ва Машарипов турли сабабларга кўра, қайдномадан ўрин олмади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг