Ўзбекистонга цемент импорти ошиб бормоқда
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида хориждан Ўзбекистонга 765,3 минг тонна цемент импорт қилинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 475,2 минг тоннага кўп.
2021 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:
Қозоғистон – 338,5 минг тонна
Қирғиз Р. – 227,4 минг тонна
Тожикистон – 189,0 минг тонна
Туркманистон – 7,1 минг тонна
Эрон – 3,2 минг тонна
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг