Ўзбекистонга импорт қилинадиган айрим турдаги транспортлар мажбурий сертификатлашдан озод қилинади

00:36 20 Август 2021 Иқтисодиёт
843 0

«Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортларни 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда божхона божи, утилизация йиғими ва автотранспортларни сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади:

«Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспортлар (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари);

тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39).

Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспортлар 2025 йил 1 январгача Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинади:

➖ «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспортлар;

➖ автомобилда юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер