Ўзбекистонга беш ой давомида 17 мингдан ортиқ италиялик сайёҳ келган
2025 йилнинг январь май ойларида жами 17,4 минг нафар Италия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган Италия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган.
- саёҳат – 16 410 нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 530 нафар;
- хизмат юзасидан – 400 нафар;
- ўқиш – 43 нафар.
Таъкидланишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 минг нафарга ёки 13,5 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг