Ўзбекистондан ўтган 6 ойда қанча фуқаро хорижга ишга юборилгани маълум қилинди

03:10 03 Август 2024 Жамият
516 0

Ўзбекистондан ўтган 6 ойда хорижда ишлаш истагида бўлган 64 минг нафар шахс чет давлатларга қонуний, хавфсиз ҳамда уюшган ҳолда ишга юборилгани маълум қилинди

Хабар берилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 бараварга кўп. Жорий йилнинг ўтган даврида хорижга вақтинча ишга юбориш бўйича ҳам салмоқли ишлар қилингани, мамлакатлар географияси ривожланган давлатлар ҳисобига кенгайгани таъкидланди. 

Жорий йилнинг II ярим йиллигида 90 минг нафар шахсни Жанубий Корея, Германия, Буюк Британия, Япония, Руминия, Болгария, Венгрия, каби ривожланган давлатларда ишга жойлаштириш режалаштирилган.

Буларнинг барчаси “Хорижга иш — маҳалладан” тамойили асосида йўлга қўйилади.

Шунингдек, йил охиригача 115 минг ишсиз аҳоли касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер