Ўзбекистондаги айрим аэропортлар "пакет принципи” асосида шерикликка берилиши мумкин

20:59 05 Август 2020 Иқтисодиёт
1249 0

Архив сурат

Ўзбекистондаги айрим аэропортлар "пакет принципи” асосида шерикликка берилиши мумкин.

Бу ҳақда давлат раҳбари иштирокида энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан ўтказилган тақдимот вақтида айтиб ўтилди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистондаги мавжуд аэропортларни модернизация қилиш учун ўртача 800 миллион доллар талаб этилади. Шу муносабат билан, Жаҳон банки билан биргаликда Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларини «пакет принципи» (зарар билан ишлаётган ҳаво портларини фойда келтираётганлари билан шерикликка бериш) асосида шерикликка бериш бўйича мутасадди ташкилотларга техник топшириқлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер