Ўзбекистондаги 108 та маданий мерос объектида 146 та ноқонуний бино қурилгани аниқланди

17:39 24 Май 2022 Жамият
785 0

Фото: «AzerNews»

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда Бош прокуратура ва унинг идоралари томонидан маданий мерос объектлари муҳофазасига қаратилган қонун ҳужжатлари ижроси устидан тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, қонунчилик талабларига зид равишда ер майдонидан фойдаланиш ва реклама эълонларини ўрнатишнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Прокуратура идоралари билан биргаликда ўтказилган текширишда республика бўйича 108 та маданий мерос объектида 146 та ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Агентлик ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.

Ўрганишлар натижасида амалга оширилган ишлар бўйича ҳам ахборот тақдим этилди. Унга кўра:

— маданий мерос объектлари ҳудудида қурилган 7 та ноқонуний қурилманинг бузилиши таъминланди;

— маданий мероснинг 71 та объектида қурилган 76 та ноқонуний қурилмани буздириш юзасидан ёзма кўрсатма берилди;

— маданий мерос объектидаги 63 та ноқонуний қурилмани буздириш юзасидан судларга даъво аризалари киритилди; 

— маданий мерос объектида ноқонуний қурилма (бино) қурган 26 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер