Ўзбекистонда жами 50,1 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

04:53 18 Апрель 2022 Жамият
584 0

Фото: Иллюстратив фото

16 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 118 693 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 11 899 нафарни,

2-босқич эмланганлар 13 331 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 92 857 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 50 179 505 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 20 079 726 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 16 133 248 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 13 966 531 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

— Самарқанд вилояти (12 709 доза),

— Андижон вилояти (11 836 доза),

— Тошкент вилояти (11 197доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 93,6 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 75,7 фоизга етган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер