Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш соҳасида қайси давлатлар корхона очган?

16:24 17 Апрель 2026 Иқтисодиёт
173 0

2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида 641 та хорижий корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Мавжуд корхоналар мамлакатлар кесимида тақсимланганда энг яхши кўрсаткич Хитой ҳиссасига тўғри келиб, 217 тани ташкил этган. Ундан кейинги ўринларда 110 та кўрсаткич билан Туркия иккинчи поғонада, 67 та корхона билан Россия кучли учликда қайд этилган.

Шунингдек, Жанубий Кореядан 46 та, Покистондан 31 та, Афғонистондан 28 та, Қозоғистондан 26 та, Ҳиндистондан 21 та, Тожикистондан 17 та, Озарбайжондан 11 та ҳамда бошқа давлатлар 67 та корхона яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида юртимизда фаолият юритмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер