Ўзбекистонда тамакичилик кластери ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд вилояти Ургут туманида тамакичилик кластерини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокама қўйилди.
Лойиҳага кўра, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси таркибидаги "British American Tobacco Uzbekistan (“УЗБАТ А.О.”) Ургут филиали негизида (тайёрловчи) ва дехқон, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари (хўжаликлар) иштирокида тамакичилик кластери ташкил этилади.
Тамакичилик кластерида 2025 йилга бориб қуритилган ва қайта ишланган тамаки хом ашёси экспорт ҳажмини 1400 тоннага етказиш режалаштирилган.
Ҳужжат лойиҳаси " Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг